6 ойда спорт ва дам олиш соҳасида 2,5 трлн сўмлик хизмат кўрсатилди
Иллюстратив фото
Ўзбекистонда спорт ва дам олиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январь июль ойларида республика бўйича спорт, кўнгилочар ва дам олишни ташкил қилиш соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 14,9 % га юқори.
Ушбу турдаги хизматлар энг кўп кўрсатилган ҳудудлар 1 063,5 миллиард сўм билан Тошкент шаҳри, 389,7 миллиард сўм билан Тошкент вилояти ва 310,0 миллиард сўм билан Фарғона вилоятларидир.
Хизматларнинг қолган ҳудудлар кесимидаги ҳажми:
Самарқанд вилояти – 146,6 млрд сўм;
Қашқадарё вилояти – 98,5 млрд сўм;
Хоразм вилояти – 97,5 млрд сўм;
Наманган вилояти – 79,4 млрд сўм;
Андижон вилояти – 67,5 млрд сўм;
Жиззах вилояти – 63,6 млрд сўм;
Бухоро вилояти – 52,5 млрд сўм;
Навоий вилояти – 51,3 млрд сўм;
Сурхондарё вилояти – 32,1 млрд сўм;
Сирдарё вилояти – 23,4 млрд сўм;
Қорақалпоғистон Респ. – 21,5 млрд сўм.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг