580 грамм гиёҳвандлик воситаларини конфетлар орасига яшириш наф бермади
Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Урганч халқаро аэропорти” яқинида тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида, юртимизга учиб келган фуқаро С.А. томонидан конфетлар орасида яширинча олиб келинган 10 дона целлофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 175 граммга тенг бўлган “героин” гиёҳвандлик воситаси ҳамда 16 дона целлофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 405 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёҳвандлик воситасини фуқаро М.А. қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг