50 йил муқаддам асфальтланган йўллар равон бўлди

15:40 23 Август 2024 Жамият
255 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». 2021 йилда синов тариқасида бошланган «Ташаббусли бюджет» бугунги кунда келиб ҳудудлар инфратузилмасини яхшилашдаги асосий, йирик лойиҳага айланди. Шу билан бирга, у ҳамюртларимизни бир мақсад йўлида янада жипслаштирди. Натижада юзлаб маҳаллалар обод манзилларга айлантирилиб, аҳоли турмуш шароити яхшиланди. Марҳамат туманидаги «Пахтакор» маҳалласи шулар жумласидан.

— Бу маҳалла охирги марта бундан 50 йил муқаддам асфальт қилинган, — дейди маҳалла фуқароси Муроджон Шералиев. — Йўл абгор ҳолатга келиб қолган эди. «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасидаги бунёдкорлик ишлари натижасида маҳалламизнинг 3,4 км.дан иборат ички йўли асфальтланди.

Бу йил Андижон вилоятида ушбу лойиҳа доирасида 63 та объект ғолиб топилди. Шундан 4 таси Марҳамат туманида жойлашган. Тумандаги 20 минг нафардан зиёд аҳоли учун қулай шароит яралмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?