5 та қурилиш компанияси 6,7 миллиард сўмни истеъмолчиларга қайтарадиган бўлди
Рақобат қўмитасига хонадон харид қилиш бўйича ўз вақтида тўловларни амалга оширган фуқароларга айрим қурувчи ташкилотлар томонидан белгиланган муддатларда хонадонлар топширилмагани юзасидан мурожаатлар келиб тушган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 19-моддасига мувофиқ, ижрочи томонидан шартномада ёки белгиланган қоидаларда кўрсатилган муддат, ҳажм ва сифат талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ишларни бажариши ёки хизматларни кўрсатиши шарт.
Шу муносабат билан, Ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қурилиш соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатлари бўйича суд органларига жами 32 нафар истеъмолчи манфаатида 11 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ундириш ҳақида даъво аризалари киритилган.
Олиб борилган ишлар натижасида «GLAMUR GOLD», «TRANSPORT FREE GROUP», «LUCKY TECHNICAL», «BROCCOLI PLUS», «NUR» МЧЖларга нисбатан 16 нафар истеъмолчи фойдасига жами 6,7 миллиард сўм миқдоридаги маблағни қайтариш тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарор қабул қилинган.
«Айни пайтда қолган истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан суд ишлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда», — дейилади қўмита хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг