33 та олий таълим муассасасида “Келажакка қадам” марказлари ташкил этилди

15:21 28 Март 2025 Жамият
122 0

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тегишли тижорат банки ҳамкорлигида олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи “Келажакка қадам” марказларининг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. Мазкур марказлар бугунгача жами 33 та олий таълим муассасасида очилди.

Марказлар Тошкент шаҳри ва республикамизнинг барча ҳудудларидаги етакчи олий таълим муассасаларида иш бошлади. Мазкур марказлар ёшларнинг касбий ривожланиши, замонавий меҳнат бозори талабларига мос малакали кадр бўлиб шаклланиши ҳамда амалий тажриба орттириш, стажировка ва иш билан таъминланиш жараёнларига кўмаклашиш каби муҳим вазифаларни бажаради.

Ушбу ташаббус Президентимизнинг тегишли қарори асосан амалга оширилиб, олий таълим тизими битирувчиларининг бандлиги ва рақобатбардошлигини ошириш йўлида кенг имкониятлар яратади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?