32 нафар ёш «Вилоят ҳокими стипендияси»га сазовор бўлди

12:33 20 Ноябрь 2024 Жамият
99 0

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Ўтган йили Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов ташаббуси билан вилоятдаги олий таълим муассасаларининг иқтидорли талабалари учун «Вилоят ҳокими стипендияси» эълон қилинган эди. 14 нафар талаба мазкур стипендия соҳибига айланишган.

Бу йилги стипендиантларни аниқлаш учун ўтказилган танловлар рақобатларга бой кечди. Номзодлар тегишли Низом талаблари асосида ўтказилган синовларда сараланиб, энг юқори балл тўплаган 14 нафар талаба ҳамда 18 нафар ўқувчи «Вилоят ҳокими стипендияси»нинг навбатдаги соҳиблари бўлишди. Улар орасида Миришкор туманидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Исломбек Муҳаммадиев ҳам бор.

— Болалигимдан санъатга қизиқаман, — дейди у. — Анъанавий хонандалик ва миллий чолғулар ижроси бўйича кўплаб танловларнинг иштирокчисиман. Хусусан, жорий йилда Қорақалпоғистон Республикасида «Бўзатов иқтидорларни кашф этади» шиори остида ўтказилган «Ёшлар овози» танловининг республика босқичида анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича иштирок этиб, фахрли 2-ўринни эгалладим. Қашқадарё вилоят ҳокимлиги томонидан «Вилоят ҳокими стипендияси» учун ўтказилган танловда иштирок этиб, ғолиб бўлганимдан хурсандман.

Маълумот ўрнида: «Вилоят ҳокими стипендияси» совриндори бўлган 18 нафар мактаб ўқувчиларига 9 ой давомида БҲМнинг 1,5 баравари, 14 нафар талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида стипендия берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер