305 млн. сўмлик смартфонларни ноқонуний олиб кирмоқчи бўлган шахслар фош этилди

14:47 25 Апрель 2025 Жамият
85 0

Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Навоий” чегара божхона постида ўтказилган назорат тадбирлари давомида қиймати 305 миллион сўмдан зиёд бўлган замонавий смартфонларни ноқонуний равишда мамлакатга олиб киришга уриниш аниқланди.

Пиёда равишда кириб келган фуқаронинг хатти-ҳаракатларида шубҳа пайдо бўлганлиги сабабли “Body Scanner” қурилмаси орқали кўрикдан ўтказилди. Шахсий кўрик давомида фуқаронинг танасига скотч билан ўраб яширилган, оғзаки сўровда ҳамда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 20 дона “iPhone 13 Pro” смартфонлари топилди.

Яна бир ҳолатда эса, пост орқали ҳаракатланаётган фуқаронинг қўл юклари божхона кўрикдан ўтказилганида оғзаки сўровда айтилмаган ҳамда йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 9 дона смартфонлар борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?