30 сентябрь куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
“Ўзгидромет” 30 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бир оз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 20-22 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секунд гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Тоғли ҳудудлар. Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-8 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг