3 январь куни ҳаво ўзгарувчан бўлиб, баъзи жойларга туман тушиши мумкин

13:27 02 Январь 2026 Жамият
425 0

Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» 1 январдан 8 январгача кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 3-4 январда 2° совуқ-3° илиқ, 5-8 январда 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 3-4 январда 2° совуқ-3° илиқ, 5-8 январда 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 3-4 январда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. 3 январда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; 4 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 5-7 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ; 8 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 1 январда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади. 2 ва 4-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. 3 январда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 январда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ; 4-8 январда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 4 январда 3-8° илиқ бўлади, 5-8 январда 8-13° илиққача кўтарилади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 2 ва 5-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқдан 0-5° совуққача, кундузи 3-8° илиқдан 5-10° илиққача ўзгариб туради.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқдан 2° совуқ-3° илиққача, кундузи 2° совуқ-3° илиқдан 2-7° илиққача ўзгариб туради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер