3 нафар олим кимё соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлди, аммо мукофотни тенг бўлишишмайди. Нега?
Дэвид Бейкер, Дэмис Хассабис ва Жон Жампер 2024 йилги кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорлари бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда.
«Кимё бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти оқсилларга, ҳаётнинг кимёвий воситаларига бағишланган. Дэвид Бейкер деярли имконсиз ишда муваффақият қозонди — оқсилларнинг мутлақо янги турларини яратди. Дэмис Хассабис ва Жон Жампер 50 йиллик муаммо, яъни мураккаб оқсил тузилмаларини башорат қилишни ҳал қилиш учун сунъий интеллект моделини ишлаб чиқдилар. Бу кашфиётлар улкан салоҳиятга эга», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, мукофот пули тенг учга бўлинмайди. Дэвид Бейкер протеин дизайнига қўшган ҳиссаси учун мукофотнинг ярмини олди. Мукофотнинг қолган ярмини Дэмис Хассабис ва Жон Жампер оқсил тузилишини тавсифлагани учун берилади.
Бошқа соҳалар каби Кимё бўйича Нобель мукофоти совриндорларига ҳам умумий 11 миллион швед крони, тахминан 1,1 миллион АҚШ долларини қўлга киритишган.
Дэвид Бейкер Вашингтон университети профессори бўлиб, ҳисоблаш биологияси соҳасидаги фаолияти билан танилган. Унинг инновацион тадқиқотлари олимларга касалликларга қарши курашишда ёрдам берадиган янги оқсилларни ишлаб чиқиш имконини берди. Бейкернинг ютуқлари тадқиқотчиларнинг оқсилларни тушуниш ва манипуляция қилиш усулларини ўзгартирди.
Дэмис Хассабис ва Жон Жампер иккаласи ҳам сунъий интеллект соҳасида етакчилар. Хассабис мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган «Deepmind» компаниясининг бош директори, Жон Жампер эса оқсил тузилмаларини башорат қилувчи инқилобий AI тизимини «AlphaFold»ни ишлаб чиқишдаги роли билан танилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг