29 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланди
Рақобат қўмитаси томонидан истеъмолга яроқсиз, инсон ҳаёти ва соғлигига хавф туғдириши мумкин бўлган маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш мақсадида 31 турдаги 157 та маҳсулотларнинг назорат харидини амалга оширилди.
Бунда 19 та савдо белгиси остидаги ош тузи, 9 та колбаса маҳсулотлари, 25 та сут ва сут маҳсулотлари, 13 та кетчуп ва майонез, 4 та маиший техника, 13 та бензин ҳамда 75 та бошқа товарлардан намуналар харид қилинган ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида экспертизадан ўтказилган.
Натижада, 9 та ош тузи намунаси, 5 та сут ва сут маҳсулоти, 3 та колбаса ва бошқа 8 турдаги, жами 29 та озиқ-овқат маҳсулоти белгиланган норматив-техник ҳужжатларга мос келмаслиги аниқланди.
Хусусан, Қорақалпоғистондаги «Tap-Tatti» қандолат маҳсулоти ва Сирдарёдаги «Salar meat Products» МЧЖнинг «Andalus doktorskaya» колбаса маҳсулотининг қадоғи тамғаланиш талабларига жавоб бермаган. Бундан ташқари, Сурхондарёда «Begomotik BONDI» печеньесининг яроқлилик муддати ўтиб кетган.
Навоийдаги «Fayzli» ош тузида ҳам ёд миқдори талабга жавоб бермади. Самарқанддаги «Happy oil» МЧЖ ишлаб чиқарган 95-АИ маркали бензин сифатсиз деб топилди. Наманганнинг «Шербулоқ қатиқ» сут маҳсулоти эса муддати ўтган ва истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.
Рақобат қўмитаси ваколатли органларга ушбу маҳсулотлар юзасидан маълумотлар тақдим этди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг