28 сентябрдан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали очилади

19:22 25 Сентябр 2021 Маданият
423 0

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрдан 3 октябрга қадар давом этади. Унинг доирасидаги 30 дан ортиқ турли тадбирлар янги ва инновацион форматда ўтказилиши кўзда тутилган.

Шу кунларда эса Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан ушбу нуфузли кинофестивалга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Бу ҳақда яқинда шу мавзуга бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

“Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ташкил этиладиган кинофестивалнинг очилиш маросими пойтахтимиздаги Кино саройида бўлиб ўтади. Фестиваль давомида ёш ижодкорлар ўртасида “5 кунлик кино” танлови ташкил этилиб, унда дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларидан келган ёш режиссёрлар қатнашиши режалаштирилган. Танлов ғолиблари муносиб рағбатлантирилади. Жумладан, 1-ўрин ғолибларига 15 000 АҚШ доллари, 2-ўринга - 10 000 АҚШ доллари, 3-ўринга эса 7 000 АҚШ доллари топшириш режалаштирилган.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Озарбайжон, Беларусь, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия, Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилиши кўзда тутилган.

“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер