25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган халқаро террористик ташкилот аъзоси Ўзбекистонга қайтарилди
Фото: ДХХ
Жорий йилнинг ноябрь ойида халқаро террористик ташкилотларга алоқадорлиги учун 25 йилдан ортиқ қидирувда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижда ушланиб, мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилган. Тадбир натижасида ушланган ушбу шахс диний экстремистик оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб, «ҳижрат» ва «жиҳод» қилишни мақсад қилган.
У 1999 йилда Ўзбекистондан чиқиб кетган ҳамда Афғонистон, Покистон ва Сурия давлатлари ҳудудларидаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда иштирок этган. Ўзганинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида яшириниб юрган мазкур шахс МДҲга аъзо давлатлардан бирида қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 154- (ёлланиш), 155- (терроризм), 159- (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг