210 нафар фуқаронинг 2 ойлик маоши тўланмаганлиги маълум бўлди

20:26 17 Август 2022 Жамият
533 0

Россия Федерациясининг Москва шаҳридаги “Эмир Конс” қурилиш корхонасида ишлаётган 230 нафар фуқаронинг июнь, июль ойлари учун иш ҳақи тўланмаганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаат юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари иш берувчи билан музокара ўтказиш орқали фуқароларнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида “Эмир Конс” корхонасига етиб бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борди.

Фуқаролар билан суҳбатда 210 нафар фуқаронинг 17,287,510 рубль миқдорида 2 ойлик маоши тўланмаганлиги маълум бўлди.

Иш берувчи барча қарздорликни 17 август куни бартараф этишини маълум қилди, аммо ваъдасини кафолат хати билан тасдиқлашни рад этди.

Шунингдек, фуқаролардан ФМС ходимлари текшириш учун келмаслиги сабабли ҳар ойлик маошидан 2 минг рублдан ушлаб қолиниши маълум бўлди.

Меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун Россия Федерацияси ИИВнинг иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш тезкор бўлими подполковниги билан Марказ ходимлари иштирокида фуқаролар жабирланувчи сифатида суроқ қилинди ва иш берувчига нисбатан жиноят иши очилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер