21 апрель куни Тошкент шаҳрининг бир қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракати чекланади

09:32 19 Апрель 2024 Жамият
356 0

Пойтахтда иккита югуриш марафонлари ўтказилиши муносабат билан 21 апрель куни эрталаб соат 04:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади:

— Афросиёб кўчаси Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳасидан, Ойбек кўчасигача;

— Ойбек кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Нукус кўчаси билан чорраҳасигача;

— Нукус кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасигача;

— Абдулла Қодирий Нукус кўчаси билан чорраҳасидан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойигача;

— Абдулла Қодирий кўчаси Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси кесишган чорраҳасигача;

— Шаҳрисабз кўчаси Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишган жойигача;

— Афросиёб кўчаси Ойбек кўчаси билан чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан чорраҳасигача;

— Шароф Рашидов шоҳ кўчаси Афросиёб кўчаси билан чорраҳасидан Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;

— Ислом Каримов шоҳ кўчаси Шароф Рашидов шоҳ кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳасигача.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер