2030 йилга қадар яна 19 минг мегаватт «яшил қувват»ларни барпо этилади — Президент

Давлатимиз раҳбари энергетика соҳасидаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича режаларга қисқача тўхталиб ўтди.
2030 йилга қадар яна 19 минг мегаватт «яшил қувват»ларни барпо этиб, қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш режалаштирилган. Хусусан, 2025 йилда 3,4 минг мегаваттли 18 та қуёш ва шамол станциялари ҳамда 1,8 минг мегаваттли сақлаш тизимлари ишга туширилади.
Бунинг натижасида келгуси йили «яшил энергия» ишлаб чиқариш ҳажмлари 12 миллиард киловатт соатга етади.
Бу 5 миллион хонадоннинг бир йиллик истеъмолига тенг ва 6,5 миллион тонна зарарли газларни атмосферага чиқаришнинг олди олинади, деганидир.
Келгуси 2 йилда хусусий тадбиркорлар билан бирга 2 мингдан ортиқ кичик ва микро-ГЭСлар ташкил қилиш бўйича катта дастур амалга оширилади.
Бундан кейин ҳам соҳага хусусий сектор кириб келишини рағбатлантириб, электр энергияси бозорини ташкил этиш бўйича катта қадамларни қўйилиши таъкидланди.
Хусусан, келгуси йил якунига қадар рақобатли савдолар орқали электр энергияси улгуржи бозори яратилади.
Шунингдек, давлат-хусусий шериклик нафақат йирик электр станцияларида, балки соҳанинг бошқа йўналишларига ҳам кенг жорий қилинади.
“Яшил энергетика” йўналишида минтақавий ва халқаро ҳамкорлик кенгайтирилади.
Бу борада биринчи амалий қадам сифатида COP29 доирасида Қозоғистон, Озарбайжон ва Саудиялик ҳамкорлар билан “яшил энергия”ни Европа минтақасига экспорт қилиш бўйича илк битим имзоланди.
Минтақавий энергия тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида қўшни давлатлар билан ягона платформа ишга туширилади.
“Яшил энергетика” бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланмоқда. Хусусан, аҳоли ва маҳаллий тадбиркорлар соҳага катта қизиқиш билдирмоқда.
Бундай корхоналарни рағбатлантириш мақсадида ҳудудларни ривожлантириш дастурларида “яшил лойиҳа”лар улушини келгуси 5 йилда 5 баробарга оширилади.
Бу борада техникумларда саноат корхоналари билан дуал таълим тизими, 5 та олийгоҳда илғор муҳандислик мактаблари ташкил этилмоқда.
Шунингдек, энергетика, металлургия, кимё, электротехника соҳаларида нуфузли компаниялар билан бирга изланиш ва ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик кенгайтирилади.
“Барчангизга ишонтириб айтмоқчиман: Янги Ўзбекистон – инвестицияларни ҳар томонлама кафолатлайдиган, сизларнинг барча лойиҳа ва ташаббусларингизни тўла қўллаб-қувватлайдиган, хорижий ҳамкорларимиз манфаатларини ҳимоя қиладиган дунёга очиқ мамлакатдир”, - деди Президент сўзининг якунида.
Давлатимиз раҳбари рамзий дастакни босиб, якунланган объектларни ишга туширди ва янги лойиҳалар қурилишига старт берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг