2028 йилги Европа чемпионатининг очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар эълон қилинди
2028 йил Англия, Ирландия, Уэльс ва Шотландияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатининг очилиш ўйини ва финал баҳси қайси стадионларда ўтиши эълон қилинди. Бу ҳақда «Reuters» нашри хабар берди.
Унга кўра, мусобақанинг очилиш ўйини Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрида жойлашган «Принципалити» стадионида бўлиб ўтади. Ушбу стадион ўз бағрига 74 мингга яқин томошабинни сиғдира олади.
Мусобақанинг финал ва ярим финал ўйинлари эса Лондонда жойлашган «Уэмбли» стадионида ўтказилади. Ушбу стадион эса 90 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Маълумот учун, Буюк Британияда ўтадиган ушбу мусобақа 2028 йилнинг 9 июнь санасидан 9 июлигача бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг