2026, 2027 ва 2028 йилги U-17 Осиё кубогига қайси мамлакат мезбонлик қилиши маълум бўлди

Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақалар ташкил этиш қўмитасининг Жидда шаҳрида ўтказилган йиғилишида 2026, 2027 ва 2028 йилги U-17 Осиё кубогига Саудия Арабистони мезбонлик қилиши маълум қилинди. Бу ҳақида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси хабар берди.
Осиё Футбол Конфедерацияси сайтида маълумот берилишича, ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубоги мезбонлиги учун Саудия Арабистонидан ташқари Хитой ва Ироқ мамлакатлари ҳам даъвогарлик қилган.
Маълумот учун, 2025 йилнинг апрель ойида ўтказилган U-17 Осиё кубоги баҳсларига ҳам айнан Саудия Арабистони мезбонлик қилганди. Ушбу турнирда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақа давомида бирор марта мағлубиятга учрамаган ҳолда ғолибликни қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг