2025 йил тез ёрдам хизматига 14 миллиондан ортиқ чақирув келиб тушган

14:17 15 Январь 2026 Жамият
260 0

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил давомида «Тез ёрдам» хизматига қанча чақирув келиб тушгани тўғрисида маълумот берди.

Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуровнинг маълум қилинишича, ўтган 2025 йилда «103» хизматига келиб тушган жами чақирувлар сони 14 миллион 299 минг 948 тани ташкил қилган.

Жумладан, бажарилган чақирувларнинг 10 миллион 218 минг 037 таси шошилинч кўрсатма билан, шунингдек, сурункали касалликлар – 3 миллион 856 минг 901 та ва туғруқлар ҳолатлари бўйича – 100 минг 453 тадан иборат бўлган.

Йил давомида энг кўп мурожаатлар қилган ҳудудлар қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри — 1 462 006 та;
  • Фарғона вилояти — 1 455 255 та;
  • Андижон вилояти — 1 344 151 та;
  • Сурхондарё вилояти — 1 335 614 та;
  • Наманган вилояти — 1 328 391 та қайд этилган.

Энг кам чақирув Навоий вилоятида кузатилиб, унда 416 210 та ҳолат рўйхатга олинган. Шунингдек, Сирдарё вилоятида 456 803 та, Жиззах вилоятида 561 894 та ва Бухоро вилоятида 678 499 та ҳамда Хоразм вилоятида 688 594 та чақирув кузатилган.

Маълумот учун, охирги 8 йил мобайнида «103» хизмати шохобчалари сони 818 тадан 1 минг 680 тага, тез тиббий ёрдам бригадалари 1 минг 648 тадан 2 минг 865 тага етказилди. Шунингдек, электрон автоматлаштирилган бошқарув тизими жорий этилиши ҳисобига бригадаларнинг чақирувга етиб бориш вақти 25–30 дақиқадан 10–15 дақиқагача қисқарди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер