2024 йилнинг сўнгги ойларида 8,6 млрд инвестиция келиши кутилмоқда
Ўтган 10 ой давомида 26 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестиция жалб этилган. Бу натижа ўтган йилга нисбатан 1,7 баробар кўп. Шундан қарийб 24 миллиард доллари тўғридан-тўғри сармоялардир.
Киритилган инвестициялар ҳисобига 6 минг 300 та корхона ишга тушган, улар 30 триллион сўмлик қўшилган қиймат яратган, экспорт 305 миллион долларга ошган. Энг муҳими, буларнинг натижасида 163 мингта юқори даромадли иш ўрни очилган.
“Ноябрь-декабрь ойларида эса яна 8,6 миллиард доллар инвестиция келиши кутилмоқда“, — дейилади хабарда.
Бунга кўра, 8 та туман ва шаҳарда инвестиция кўрсаткичлари паст бўлган. Айрим тармоқларда ўтган йилга нисбатан камайган. Халқаро молия институтлари билан амалга оширилаётган баъзи лойиҳалар суст бормоқда. Хусусан, 17 та лойиҳада лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер жараёнлари кечиккан.
Йиғилишда инвестицияларнинг нафақат ҳажмини, балки сифатини ҳам ошириш зарурлиги айтилди. Яъни, жалб қилинган ҳар бир доллар саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши лозим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг