2024 йилнинг II чорагида бюджетга солиқдан қанча тушим тушгани аниқ бўлди
Фото: Soliq.uz
Жорий йилнинг II чораги давомида солиқ тушумлари 45 триллион сўмдан ортди. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали маълум қилди.
«Республика бўйича 2024 йил II чорагида солиқ органлари томонидан бюджетга 45,5 триллион сўмга яқин тушумлар таъминланди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,4 %га кўп», дейилади хабарда.
Солиқ турлари кесимида тушум (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш) фойда солиғи 9,5 триллион сўм (10,6%), ҚҚС 9,4 триллион сўм (26,5%), ЖШОДС 9,2 триллион сўм (18,7%), акциз солиғи 4,6 триллион сўм (36,6%), ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 4,1 триллион сўм (16,2%), ер солиғи 2,2 триллион сўм (32,1%), мол-мулк солиғи 1,8 триллион сўм (45%), АОС 756,1 миллиард сўм (1,7%), сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 186,1 миллиард сўм (0,4%) ташкил этган.
Аввалроқ, берилган огоҳлантиришлар, профилактик суҳбатлар, кўрилган интизомий чоралардан хулоса чиқармасдан хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дам олиш кунлари ҳарорат +27 даражагача пасаяди
- «Барселона»га келган Дани Олмо клубни қийин аҳволга солиб қўйди
- Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
- Мбаппе «Реал» учун гол урган ўйинда УЕФА Суперкубогига эга чиқди
- «Андижон» клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини уриб, жароҳат етказди
- ЙҲХБ: Тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётган пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўраймиз
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг