2024 йилда энг кўп солиқни қайси ташкилот тўлади?
2024 йил давомида Ўзбекистондаги 949 та йирик солиқ тўловчи жами 123,3 триллион сўм солиқ тўлаган. Ушбу кўрсаткич мамлакат иқтисодиётининг турли секторларида йирик корхоналар томонидан солиққа оид мажбуриятларнинг юқори даражада бажарилганини кўрсатади. Бу ҳақда «Фискал таҳлиллар» портали хабар берди.
Жами солиқ тушумларининг асосий қисми давлат улуши мавжуд корхоналарга тўғри келган. ТОП-10 давлат улуши мавжуд корхоналар томонидан 70,2 триллион сўм солиқ тўланган. Бу кўрсаткичда «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ етакчи бўлиб, 35,4 триллион сўм солиқ тўлаган. Шунингдек, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ 10,7 триллион сўм, «Навоиюран» ДК 4,6 триллион сўм, ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ 4,1 триллион сўм солиқ тушумлари билан рўйхатдан жой олган.
Хусусий сектор ҳам иқтисодиётда муҳим ўрин эгаллаб, 8,6 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумини таъминлади. Хусусий сектордаги энг йирик солиқ тўловчи сифатида «UZBAT» АЖ ҚК 2,9 триллион сўм билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, «Tashkent Tobacco» МЧЖ 1 триллион сўм, «GID License Plate» МЧЖ ХК 845,9 миллиард сўм, ва «Enter Engineering LTD» МЧЖ 844,4 миллиард сўм солиқ тўлаган.
2024 йилнинг йирик солиқ тўловчиларининг умумий тушумларига ТОП-20 корхона томонидан 64 фоиз улуш қўшилган. Бу давлат улуши мавжуд ва хусусий сектордаги корхоналарнинг иқтисодиётдаги фаол иштирокини яққол кўрсатади.
Йирик солиқ тўловчилар томонидан таъминланган мазкур солиқ тушумлари мамлакат бюджети барқарорлиги ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этади. Давлат улуши мавжуд корхоналар етакчилик қилишда давом этаётган бўлса-да, хусусий секторнинг фаол иштироки ва солиқ мажбуриятларини бажаришдаги масъулияти ҳам ортиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг