2024 йил якунида Қарши ва Нукус шаҳарларида қуёш панели ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади

17:35 06 Январь 2024 Жамият
321 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзелтехсаноат” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Намоз Толипов маълум қилди.

2024 йилда ҳам ишлаб чиқариш салоҳиятини 20 фоизга ошириб, экспорт ҳажмини 1,5 млрд. долларга етказиш мақсад қилинган.

Бундан ташқари, мис хомашёсини қайта ишлаш 140 минг тоннага етказилади. Оҳангарон туманидаги “Мис кластери”да умумий қиймати 55 млн долларлик 5 лойиҳа ишга туширилади.

Бухоро вилоятида ҳам маиший техникалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган технопарк ўз фаолиятини бошлайди.

2024 йил якуни билан Қарши шаҳрида 250 Мегаваттли, Нукус шаҳрида 200 Мегаваттли қуёш панели ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.

250 млн. долларлик маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер