2023 йилда Ўзбекистонга энг кўп гуманитар ёрдам юборган давлатлар маълум бўлди

13:52 31 Май 2024 Сиёсат
163 0

Ўзбекистонга 2023 йил январь декабрь ойларида 30 та давлатдан умумий қиймати 197 млн 842 минг доллар миқдоридаги гуманитар ёрдам юклари кириб келди.

Гуманитар ёрдамнинг асосий улуши (83,63%) қуйидаги бешта давлат ҳиссасига тўғри келади:

— Германия (71 млн 379,4 минг доллар ёки жами ёрдамнинг 36 фоизи);

— Хитой (27 млн 467,6 минг доллар, 13,9 фоиз);

— АҚШ (23 млн 234,2 минг доллар, 11,8 фоиз);

— Бельгия (22 млн 620,2 минг доллар, 11,4 фоиз);

— Швейцария (20 млн 757,8 минг доллар, 10,5 фоиз).

Кириб келган гуманитар ёрдам соҳалар кесимида таҳлил қилинганда:

— соғлиқни сақлашга (169 млн 233,5 минг доллар);

— ижтимоий соҳага (1 млн 244,4 минг доллар);

— экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга (943,2 минг доллар);

— таълимга (247,2 минг доллар) йўналтирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?