2022 йилда Ўзбекистон тарихи музейи фондларига 3229 дона буюм қабул қилинди
Фото: Халқ сўзи
Бу ҳақда АОКАда Фанлар академияси вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, ФА Алишер Навоий номидаги Давлат музейи директори Жаббор Эшонқулов, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи директори Жаннат Исмоилова, Темурийлар тарихи Давлат музейи директори Хуршид Файзиев иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ҳозирги кунда жамият ҳаётида, халқни фан ва маданият билан яқиндан танишувида, илм-фан ва маданият ривожида музейларнинг ўрни табора ўсиб бормоқда. Сўнги йилларда республикамизда музейларга бўлган эътибор янада ошди. Дунёдаги барча халқлар каби ўзбек халқи ҳам жуда қадим даврлардан буён халқ руҳияти, турмуш шароитларини ўзида акс эттирувчи амалий санъат асарларини яратиб келган. Табиийки, моддий маданият маҳсули бўлган халқ амалий санъат асарлари ижтимоий ҳаётнинг бир босқичидан иккинчисига мерос бўлиб ўтиб, авлодларнинг беқиёс маданий бойлигига айланиб бораверади.
Ўзбекистон тарихи давлат музейи фаолияти ҳақида:
1943 йилдан бошлаб музей Ўзбекистон Фанлар академияси таркибида фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Фанлар академияси музейларида илмий изланиш олиб борилиши билан уларнинг фаолияти алоҳида аҳамиятга эга. 2022 йилда Ўзбекистон тарихи музейи илмий ходимлари томонидан жами 158 та илмий мақолалар чоп этилган. Шундан, дарслик, қўлланма, монографиялар 8та, халқаро илмий журналларда 24 та, халқаро илмий конференцияларда 35 та, республика илмий конференцияларда 47 та илмий мақолалар чоп этилган. 2022 йилда Ўзбекистон тарихи давлат музейидан Луврдаги кўргазма учун археология фондидан ўттиздан ортиқ, экспонатлар саралаб олинди ва улардан 6 дона экспонат ҳамда Араб дунёси институтидаги кўргазма учун этнография фондидан қирқдан ортиқ экспонатлар саралаб олинди ва улардан 14 дона экспонат намойиш этиш учун танлаб олинди.
2022 йилда Ўзбекистон тарихи музейи фондларига жами 3229 дона буюм қабул қилинди. Буларни ичида археология, нумизматика, этнография, табаррук буюмлар, қурол-аслаҳа, бадиий асарлар, архив ва ноёб китоблар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейининг 2022 йил давомида амалга оширган илмий тадқиқот ва фаолияти юзасидан маълумотлар:
Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи ЎзР ФА таркибидаги илмий-тадқиқот ва маданий-маърифий муассаса ҳисобланади. ФА таркибида 1968 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У матншунослик ва адабий манбашунослик, фольклоршунослик, архившунослик соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб борувчи ҳамда Ўзбекистон халқларининг моддий ва маънавий бойликларини сақлаб (қўлёзма, босма китоблар, архив ҳужжатлари), нодир ашёлар (ранг-тасвир намуналари, картиналар, халқ ҳунармандчилиги намуналари, ижодкорларга тегишли ноёб буюмлар)ни экспозиция орқали намойиш ва тарғиб қилувчи илмий ва маданий-маърифий муассасадир.
Адабиёт музейининг асосий илмий –тадқиқот ишлари музей фондида сақланаётган Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби алломаларимизнинг қўлёзмаларини илмий тадқиқ этиш, уларнинг илмий-танқидий матнларини яратиш, шулар асосида электрон каталоглар тайёрлаш ва ноёб қўлёзмаларнинг факсимил нашрларини амалга ошириш;
Музей фондлари ва экспонатларини мамлакатимиз ва хориждаги ўзбек фольклори ва адабиёти билан боғлиқ турли ҳужжатлар, экспонатлар ва бошқа ашёлар билан мунтазам равишда бойитиб бориш;
ўзбек адабиётини тарғиб қилган шоир ва олимлар таваллуди, ўзбек адабиёти тарихи билан боғлиқ муҳим саналарни нишонлаш бўйича республика ва халқаро миқёсдаги илмий анжуманлар ўтказиш, ўзбек адабиётини тадқиқ қилган республикамиз ва хорижлик таниқли олимлар иштирокида семинарлар, халқаро анжуманлар ташкил қилишдан иборат. Музей қўлёзмалар фондидаги 300 та тошбосма китоблар ва архив фондидаги 1000 та ҳужжат илмий тавсифланди.
Ўтган 2022 йилда Музей 4 та халқаро, 2 та республика анжуманига мезбонлик қилди. Музейда ўндан ортиқ адабий кеча, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар, талаба ва магистрларга очиқ дарслар ташкил этилди.
Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлардаги музей ва илмий муассасалар билан ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Музей архив фондига Ўзбекистон санъат арбоби, таниқли ёзувчи Омон Мухторнинг шахсий архиви қабул қилиб олинди. 2022 йил давомида музей олимлари тарафидан 85 та илмий ва илмий-оммабоп мақола (шундан 7 таси хорижда, шундан WoS ва Scopus базасига киритилган журналларда 2 та), илмий анжуманлар тўпламларида 31 та (шундан 28 таси халқаро анжуман тўпламларида) мақола ва тезис шаклидаги маърузалар нашр қилинди; республика миқёсидаги анжуманларда 9 та маъруза билан иштирок этишди.
Фанлар академияси Темурийлар тарихи Давлат музейи фаолияти ҳақида маълумот:
ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи илмий йўналишининг асосини Амир Темур ва Темурийлар даври тарихи, маданияти ва илм-фани ривожининг етакчи йўналишларига бағишланган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, Темурийлар даври тарихига оид манбаларни тўплаш бўйича республика ва чет элларда изланиш ишларини олиб бориш; Амир Темур ва темурийларнинг жаҳон фани маданиятига қўшган улкан ҳиссасини кўрсатиб берадиган асл ҳужжатлар, қўлёзмалар, моддий-маънавий ёдгорлик ва топилмалар асосида ўзбек халқи тарихини ёритувчи доимий ҳамда вақтинчалик экспозиция ва кўчма кўргазмалар ташкил этиш, моддий ва маданий ёдгорликларни илмий-амалий ўрганиш ҳамда музей экспозицияларини яратишдан иборатдир. Шу сабабли музей илмий фаолияти «Темурийлар даври ренессанси» деб номланган умумий мавзу асосида олиб борилади. 2022 йил давомида музей фондига 1880 та экспонат қабул қилинди. Улардан 1833 дона танга, 25 та сопол буюмлар, 1 та вақф ёрлиғи, 11 меъморий қоплама асосий фонд (КП) га ва 10 дона ашё ёрдамчи фондга (ВФ) киритилди.
2022 йилнинг май-июнь ойларида ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейи реставратор-катта илмий ходими, археолог Д.Нормуродов Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидаги «Амир Муҳаммад (Барлослар) мақбараси» ёдгорлигида археологик тадқиқотлар ўтказилди. Олиб борилган археологик қазишмалар натижасида топилган 12 дона ашёлар Темурийлар тарихи давлат музейи фондига қабул қилинди.
2022 йилда музей илмий ходимлари томонидан 5 та монография, 1 та тарихий харита, 5 та рисола, 2 та буклет, илмий журналда 19 та мақола (7 таси халқаро нашрда), конференция тўпламларида 72 та мақола (55 та халқаро конференция) нашр этилган ва конференцияда 69 та (54 та халқаро конференция) – маърузалар қилинди. 2022 йилда қилинган энг улкан лойиҳалардан бири Лувр музейида (Франция) Ўзбекистон музей ашёлари кўргазмасига тайёргарлик ишлари олиб борилди. 2022 йилнинг 7-12 ноябрь кунлари музейнинг Лувр музейи ва Араб дунёси институтида ташкил этилаётган кўргазма учун танлаб олинган экспонатларни музей хазинасидан Париж шаҳрига олиб борилди. Экспонатларни монтаж ишларида музей илмий ходимлари иштирок этишди. 2022 йилнинг 23 ноябрь куни Франциянинг Париж шаҳридаги Араб дунёси институтида ташкил этилган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» кўргазмасида музейнинг экспонатлари 6 та зардўз чопони намойишга қўйилди. Шунингдек, Лувр музейида ташкил этилган «Ўзбекистон воҳаларининг хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасидан музей хазинасида сақланаётган бронза кашкул ҳам ўрин олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг