2022 йилда маданият ва санъат йўналишида бир қанча миллий ва халқаро фестиваллар ўтказилди
Фото: Архив сурат
2022 йилда Ўзбекистонда маданият ва санъат йўналишида бир нечта халқаро ва республика фестиваллари ўтказилди. Хусусан, «Тошкент баҳори», «Лазги», «Бойсун баҳори», «Халқаро зардўзлик ва заргарлик», «Гуллар байрами» ҳамда XV МДҲ илмий ва ижодий зиёлилари форуми халқаро тадбирлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, бир қатор танловлар ва лойиҳалар йўлга қўйилди. Жумладан, ўқувчи ва талабалар ўртасида маданият ва санъатга оид 6 та кўрик-танловнинг таълим муассасалари, туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичлари юқори савияда ўтказилди.
Маданият марказлари 3 турдаги (рубоб, танбур, доира) 2 450 та мусиқа чолғу асбоби, 9 000 та янги методик қўлланма, 71 та электрон адабиёт шаклидаги методик қўлланма, QR-кодли 1 800 та инновацион жиҳоз билан таъминланди. Ёшларнинг мусиқий саводхонлигини ошириш мақсадида таълим муассасаларида 36 та лекторий концерт дастурлари ўтказилди.
Шунингдек, «Сўғдиёна» халқ чолғулари камер оркестри, Ботир Зокиров номидаги миллий эстрада симфоник оркестри, Давлат академик халқ чолғулари оркестри, «Ўзбекистон», «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбллари иштирокида 32 та концерт-томоша ташкил этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг