2022 йилда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 5 та йирик инвестицион лойиҳа доирасида жами 84,14 млн долларлик ишлар амалга оширилди

18:46 06 Март 2023 Жамият
480 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Нуралиев маълум қилди.

Бугунги кунда Жамият таркибидаги 12 та ҳудудий филиал ҳамда 2 та ҳудудий корхона томонидан 0,4-110 кВ (киловолт) кучланишли электр тармоқларини эксплуатацияси, шунингдек, уларнинг ривожланиши доирасида янги қурилиш, реконструкция, капитал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

2022 йил давомида Жамият таркибий корхоналари тасарруфидаги 35-110 кВ (киловолт) кучланишли 1 787 та подстанциядан чиқувчи, 96 017 дона трансформатор пункти ва 270,3 минг км узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали 390 мингдан ортиқ юридик ҳамда 7,5 млн. маиший истеъмолчиларга 68 млрд кВт•соат (киловатт соат) электр энергияси етказиб берилди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 105,6 фоизни ташкил этди.

Ҳисобот йилида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тармоқларда жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилишига алоҳида аҳамият қаратилди.

Хусусан, ўтган йил давомида 28 020 кмдан ортиқ электр тармоқлари ва 9 685 та трансформатор пункти мукаммал таъмирдан чиқарилиб, бу борада белгиланган кўрсаткичлар ижроси тўлиқ таъминланди.

Бундан ташқари, 35-110 кВ (киловолт) қувватга эга подстанцияларда 86 дона куч трансформатори ва 377 та ўчиргич мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Юқоридаги саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудудларда 3,5 мингдан ортиқ маҳалла ва қишлоқларда қарийб 3,7 млн та аҳоли истеъмолчилари ва 210 минг тадбиркорлик субъектларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.

Жамият томонидан 2022 йил давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, рақамлаштириш ва зарур электр қурилмаларини маҳаллийлаштириш бўйича ҳам кенг кўламли амалий ишлар бажарилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги 72-сон Қарорига мувофиқ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 2022 йил учун 5 та йирик инвестицион лойиҳа доирасида жами 84,14 млн долларлик ишлар амалга оширилди.

— «Иштихон» подстанциясидан «Горнорудная-2» подстанциясигача 110 кВли (киловолтли) иккинчи электр узатиш тармоғини қуриш лойиҳаси.

— Самарқанд шаҳрининг ташқи электр таъминоти тизимини модернизация қилиш лойиҳаси

— Республика бўйича 0,4-6-10 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида

— мавжуд 35-110 кВ электр тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш ҳамда Жамиятда янги биллинг тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш лойиҳалари амалга оширилди.

Бундан ташқари, Жамият томонидан амалга оширилаётган қўшимча лойиҳалар, жумладан эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ташқи электр энергияси билан таъминлаш учун 13,3 млн. доллар миқдорида ўз маблағлари сарф қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022-2026 йилларда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳам Жамият томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, 9 минг 259 та маҳалла хатловдан ўтказилиб, муаммо аниқланган 1 минг 71 та «олис» ва «оғир» тоифадаги маҳаллада умумий узунлиги 5 125,6 км электр узатиш тармоқлари ва 1 063 та трансформатор пункти янгиланди. Жумладан, юқоридаги дастур доирасида 3 087,2 км электр узатиш тармоқлари ҳамда 1 115 та трансформатор пункти янгиланди ва таъмирланди.

Шунингдек, жамият томонидан зарур эҳтиёт қисмларни маҳаллийлаштириш ҳамда кластер тизимини жорий этилиши натижасида биргина 2022 йилнинг ўзидаёқ 200 млр. сўмдан ортиқ маблағлар тежалишига эришилди.

2022 йилда Жамият томонидан 2022 йил январь-декабрь ойларида бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга жами бўлиб 1 077,22 млрд сўм миқдорида пул маблағи тўлаб берилди.

Жамият томонидан жорий йилда ҳам аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва таъмирлаш мақсадида белгиланган ишлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер