2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси қандай?
Юртимизда 2022-2023 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (картошка, пиёз, сабзи, гуруч) захираси ташкил этилди.
Яъни, картошка 291 минг тонна, пиёз 74,5 минг тонна, сабзи 138,4 минг тонна, гуруч 78,9 минг тонна захираси шакллантирилди. Бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлар ва олис чўл зоналарига бугунги кунгача ун 12,4 минг тонна, ўсимлик ёғи 1 622 тонна, шакар 1 828 тонна, гуруч 1 692 тонна, картошка 7,9 минг тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган навбатдаги “Ҳукумат соати”да Қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов маълум қилган.
Қайд этилганидек, жорий йилда аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, бозорларда маҳсулотларнинг нарх барқарорлигини сақлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан бирга бир қатор амалий ишлар олиб борилган.
Жумладан, давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга бирламчи маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида 23 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, ун ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) 2023 йил 1 январига қадар импорт божхона божининг ноль ставкаси 2023 йилнинг 1 июлига қадар узайтирилди. Натижада асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ошиб кетишининг олди олинди. Хусусан, мол гўшти нархи 4 фоизга, товуқ гўшти 2 фоизга ошган бўлса, қўй гўшти 5 фоизга, кунгабоқар ёғи 9 фоизга тушган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг