2021 йилда Тошкентда нималар амалга оширилади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди
19 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Tashkent city Congress Hall"нинг «Шош» залида “2021 йилда пойтахтда ёшлар ҳаёти» мавзусида тақдимот билан иштирок этди.
Шаҳар маъмурияти раҳбари кириб келаётган йилда пойтахтни ривожлантириш режалари, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, маданият ва спорт соҳаларида ёшлар салоҳиятини ошириш борасидаги янги имкониятлар ҳақида гапирди, Тошкент шаҳрида 2021 йилда ёшлар билан амалга ошириладиган ишларни санаб ўтди.
Хусусан, таълим, спорт ва маданият, IT-йўналиши, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича бир қатор режаларни эълон қилди.
Тошкент ҳокимининг маълум қилишича, келаси йилда пойтахтда Марказий Осиё халқаро давлат илмий-тадқиқот институти ташкил этилади, 128 та маҳаллаларда кичик кўча спорти майдончалари (“Street Workout”, баскетбол, волейбол, бадминтон) ташкил этилади. 2021 йилда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спорт ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида Чилонзор, Сергели, Олмазор, Яшнобод туманларида янги қурилаётган кўп қаватли уйлар атрофида 13 та кичик спорт майдонлари ва 6 та енгил конструкцияли спорт заллари қурилади.
Бундан ташқари, 12 та спорт иншоотларидаги мавжуд 18 400 кв. метр бўш ҳудудларда давлат хусусий шерикчилик асосида янги спорт иншоотлари қурилади. 12 та марказий кўчаларда 50 км.дан иборат пиёда ва велосипедда юриш учун махсус «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади.
IT-йўналишда 2021 йилда «Яшнобод» инновацион технопарки ишга туширилади. Унинг резидентлари сони 60 тага етказилиб, 720 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Аҳоли ҳордиқ чиқарадиган масканлар сони ҳам кўпайиб, «Алишер Навоий» номидаги миллий боғ ҳудудида 21 гектар ҳудудда “Magic city” кўнгилочар боғи ишга туширилади. Шунингдек, Жаҳонгир Ортиқхўжаев режадаги қатор лойиҳаларни санаб ўтиб, 2021 йилда уларнинг ижроси таъминланишини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг