2018 йилда энг кўп қидирилган маълумотлар маълум қилинди

15:55 13 Декабрь 2018 Жамият
1810 0

Иллюстратив фото

Google 2018 йилда бутун дунёдаги фойдаланувчилар томонидан йўлланган қидирув бўйича сўровномаларни таҳлил этиб, унинг натижаларини эълон қилди.

Жорий йилда энг кўп футбол бўйича жаҳон чемпионати, Avicii тахаллусли дижей, рэп қўшиқчиси Мак Миллер ва ёзувчи Стен Ли(ҳар уччови ҳам шу йилда ҳаётдан кўз юмган), шунингдек, “Қора пантера” фильми бўйича маълумотлар изланган.

Фойдаланувчилар энг кўп Россияда бўлиб ўтган ЖЧ, “Флоренция” тўфони, Америкадаги “Мега миллионлар” лотореяси натижалари, қироллик тўйи(шаҳзода Гарри ва Меган Маркл тўйи), қолаверса, АҚШдаги оралиқ сайловлар натижаларига оид янгиликларга қизиққани ҳам маълум бўлди.

Энг кўп маълумотлар изланган одамлар сифатида Меган Маркл(шаҳзода Гаррининг турмуш ўртоғи), қўшиқчи Деми Ловато, актёр ва режиссёр Сильвестер Сталлоне, видеоблогер Логан Пол ва ишбилармон аёл Хлои Кардашян тилга олинган.

Актёрлардан яна ўша Сталлоне, қолаверса, Пит Дэвидсон, Билл Косби ва Ноа Ченинео, спортчилардан эса баскетболчи Тристан Томпсон, футболчи Алексис Санчес, тоғ чанғиси устаси Линдси Вон, сноубордчи Шон Уайт ва аралаш жанглар устаси Хабиб Нурмагомедов энг кўп қидирилган.

“Қора пантера”, “Дэдпуль 2”, “Қасоскорлар: сўнгсизлик билан уруш” каби фильмлар Google орқали энг кўп изланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?