20 апрелда Самарқанд ва Жиззахда бир ярим соат ичида бир ойлик ёғингарчилик миқдоридаги ёмғир ёғиб ўтган

11:25 21 Апрель 2022 Жамият
889 0

Фото: Иллюстратив фото

Кеча Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бир ярим соат ичида бир ойлик ёғингарчилик миқдоридаги ёмғир ёғиб ўтган. Бунинг натижасида сел оқимлари ва тошқин сувлари юзага келди.

Қутқарувчилар томонидан 6 нафар фуқаро сел оқимлари ичидан қутқарилган, 100 дан ортиқ фуқаролар вақтинчалик яшаш жойларига кўчириб ўтказилиб, улар учун ҳаётий зарур маҳсулотлар захираси ташкил этилди.

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларига жами 520 нафар ходим ва 54 та махсус техника жалб этилди.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?