15 апрeлдан Сирдарёда аналог тeлeэшиттиришлар эфири тўхтатилади. Қолган ҳудудлардачи?

Жорий йилнинг 15 апрелидан бошлаб Сирдарё вилоятида аналог телеэшиттиришлар эфири тўлиқ тўхтатилади.
Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2017 йилнинг 17 июлда қабул қилинган “Рақамли телеэшиттиришларга ўтиш ва ер усти аналог телеэшиттиришларни тўхтатишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилмоқда.
Ҳужжатда Ўзбекистон Республикасида ер усти аналог телеэшиттиришларни босқичма-босқич тўхтатиш жадвали тасдиқланган бўлиб, унга кўра, 2018 йилнинг 15 январидан бошлаб то 5 декабрига қадар бутун республика бўйлаб аналог форматдаги барча телеэшиттиришлар тўхтатилади.
Шу боис Сирдарё вилояти аҳолисига аналог форматида тарқатиб келинган “Ўзбекистон” , “Ёшлар”, “Спорт” ва “Сирдарё” телеканаллари дастурлари 15 апрелдан бошлаб тўхтатилади ҳамда ушбу теледастурларни фақатгина рақамли форматда кўриш мумкин бўлади. Рақамли теледастурларни кўриш учун эски русумдаги телевизорларга рақамли тюнер қурилмасини улаш талаб этилади. Замонавий телевизорларда эса қўшимча қурилмаларни улаш талаб этилмайди.
Маълумот учун жорий йилнинг 15 январидан Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларида эфир орқали узатилаётган аналог форматдаги теледастурлар эфири тўлиқ тўхтатилганди.
Қарорга кўра, Жиззах вилоятида 15 майдан, Самарқанд вилоятида 1 июндан, Бухоро ва Навоий вилоятларида 15 июндан, Хоразм вилоятида 1 июлдан, Тошкент шаҳрида 15 июлдан, Қорақалпоғистон Республикасида 10 сентябрдан, Сурхондарё вилоятида 5 ноябрдан ва Қашқадарё вилоятида 5 декабрдан аналог телеэшиттиришлар эфири тўлиқ тўхтатилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг