15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади
15-16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.
Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Каха Имнадзе иштирок этади.
Тадбир кун тартибидан Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш масалалари ўрин олган. Минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.
Маслаҳат учрашуви якунларига кўра кўп томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.
Минтақа давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017 йилнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган эди.
Ўзбекистоннинг ушбу форматдаги раислиги даврида ҳамкорликнинг турли соҳаларини қамраб олувчи 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг