«14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда»ми? — Сенат қўмитаси ҳолатни ўрганди. Натижа қандай?

12:29 17 Март 2021 Жамият
754 0

Фото: ЎзА

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурханов қуйидагиларни маълум қилди:

«Шу кунларда интернет нашрларида Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида содир бўлган воқеа бўйича «14 ёшли қизалоқнинг номусига теккан шахслар жазосиз қолмоқда» сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларда ҳамда жамоатчилик орасида кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида, Ўртачирчиқ туман прокурори томонидан ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатларини олиб бориш учун туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилганлиги, бугунги кунда тергов ишлари олиб борилиб, жабрланувчи, гумонланувчи ва гувоҳлар берган кўрсатмалари тергов давомида текширилиб, тайёрланган судга оид экспертиза хулосалари олинганидан сўнг қонуний ечим топиши аниқланди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тергов иши ҳар томонлама тўла ва холисона олиб борилиши ҳамда якунлари бўйича қонуний қарор қабул қилиниши назоратга олинди.

Тергов якуни бўйича қўшимча ахборот берилади».

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?