12 йилда илк марта! Музаффарбек Тўрабоев Masters турнирида олтин медални қўлга киритди
Архив фото
Венгрияда ўтган Masters турнирида ўзбекистонлик 23 ёшли дзюдочи Музаффарбек Тўрабоев ғолибликни қўлга киритди. Мусобақани 2 карра Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Лукаш Крпалек устидан қозонилган ғалаба билан бошлаган Тўрабоев чемпионлик йўлида Шейди Элнахас (Канада), Михаэль Коррел (Нидерландия), Боян Досен (Сербия) ва Петер Пальчик (Исроил) каби спортчиларни енгди.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси бу йилги турнирни 1 та олтин ва 2 та бронза (Диёра Келдиёрова, Давлат Бобонов) медаллари билан якунламоқда.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор бу турнирда терма жамоадан олтин медални 2011 йилда Ришод Собиров ютганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг