«112» ягона диспетчерлик хизмати Ўзбекистонда тўлиқ ишга тушди

11:36 25 Март 2025 Жамият
151 0

Ўзбекистонда аҳолига шошилинч ёрдам кўрсатишни янада самарали ташкил этишга қаратилган «112» диспетчерлик хизмати республиканинг барча ҳудудларида ишга тушди. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.

2023 йил июлда Фарғона шаҳрида ўтказилган йиғилишда Шавкат Мирзиёев Ички ишлар ва Рақамли технологиялар вазирликлари олдига ягона «112» тезкор рақами ва диспетчерлик тизимини ишга тушириш вазифасини қўйганди. Натижада, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан мазкур хизмат босқичма-босқич жорий этилди.

Ҳукумат қарорига мувофиқ хизмат 2024 йил 1 июндан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, 2024 йил биринчи ярим йиллигида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2024 йил якунига қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган вилоятларда фаолият бошлаши режалаштирилганди.

Таъкидлаш жоиз, «112» ягона диспетчерлик хизмати ички ишлар, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам, ижтимоий ҳимоя ва «Ҳудудгазтаъминот» каби хизматларни бирлаштириб, аҳоли мурожаатларини қабул қилиш ва қайта ишлашда ягона платформа вазифасини бажаради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?