100 ёшли сайловчи уйида овоз берди
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд давлат чет тиллар институти биносида жойлашган 67-сайлов участкасида Самарқанд шаҳрининг Кўксарой ва Мустақиллик маҳаллаларида яшовчи 2 минг 844 нафар сайловчи овоз беради.
Мазкур участкада ҳам овоз бериш жараёнлари аҳолининг юксак фаоллигида ўтмоқда. Участка ҳудудидаги сайловчиларнинг 62 нафари беморлиги, кексалиги ва бошқа сабабларга кўра, уйида овоз бериш истагини билдирган.
Жумладан, Кўксарой маҳалласида яшовчи 100 ёшли Нарзулла бобо Қаршиевм бугун уйида туриб, Президент сайловида қатнашди.
Участка сайлов комиссияси аъзолари кўчма сайлов қутиси билан отахоннинг хонадонига бориб, сайлов бюллетенини топширди.
- Юртимизнинг эртанги куни, невара, эвараларим бахти учун ўзим энг яхши деб билган номзодга овоз бердим, - дейди Нарзулла ота.
Абдулазиз Йўлдошев, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг