100 тадан ортиқ туманнинг «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»га республика бюджетидан қўшимча маблағлар ажратилмоқда
Фото: Олий Мажлис Сенати
Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Қонуннинг асосий мақсади 2021 йилда қабул қилинган дастурлар ва қарорлардаги устувор вазифалар ижросини таъминлаш ва уларнинг молиялаштириш манбаларини аниқлашдан иборат.
Қонун билан бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Жумладан, Давлат мақсадли жамғармалари даромадлари прогнози ҳамда харажатлари, шунингдек, республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари оширилмоқда.
Шу мақсадда «Фуқаролар ташаббуси жамғармаси»да шаклланган миқдори 1 млрд. сўмгача бўлган ҳамда келиб тушган таклифлар сони 100
Муҳим ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш учун Сирдарё, Жиззах ва Навоий вилоятларига қўшимча 300 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш, шу жумладан, инфратузилма объектларини қуриш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қўшимча 200 млрд. сўм маблағ ажратилмоқда.
Бундан ташқари, давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармага қўшимча 50 млрд. сўм трансфертлар йўналтирилмоқда.
Қонуннинг маъқулланиши республика бюджетидан маблағ ажратиш, маҳаллий бюджетлардан ушбу мақсадларга сарфланиши назарда тутилган маблағларни ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга йўналтириш имконини яратади.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг