Ҳарбий аёлларни қўллаб-қувватлаш мaқсадида «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этилди
Фото: Халқ сўзи
Ўзбекистон Президентининг «Тўмарис» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда қайд этилганидек, қадимдан аёл оилани, жамиятни жипслаштириш, фарзанд дунёга келтириш, жамият, давлат ҳаётида фаоллик, ташаббускорлик кўрсатиш, оналик ва болалик муҳофазасига масъул бўлиш ҳамда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, шунингдек, миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш тимсоли сифатида улуғланади.
Таъкидлаш керакки, миллий армиямизнинг нуфузи ва жанговар қудрати юксалишида эркак ҳарбий хизматчилар билан бир қаторда елкама-елка хизмат қилаётган аёл ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати беқиёс.
Қарорда қайд этилганидек, Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, жамиятимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувликни, тинчлик ва барқарорликни асраш, муносиб ҳисса қўшаётган аёл ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Тўмарис» кўкрак нишони таъсис этилди.
Давлатимиз раҳбари қарори билан «Тўмарис» кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва «Тўмарис» кўкрак нишони, унинг гувоҳномаси тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Марказий банкининг «Давлат белгиси» давлат унитар корхонаси тегишли вазирлик ва идораларнинг буюртмаларига асосан «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини белгиланган тартибда тайёрлайди.
Қарорга мувофиқ, «Тўмарис» кўкрак нишони ва унинг гувоҳномасини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Кўкрак нишони вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ёки уларнинг топшириғига мувофиқ, бошқа масъул шахслар) томонидан 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида тантанали равишда топширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди
- Остон Ўрунов Эрон чемпионатидаги энг қиммат футболчига айланди
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг