АҚШ саёҳатчилар мамлакатга киришлари учун қоидаларни ўзгартирди
Жорий йилнинг 8 ноябридан бошлаб АҚШнинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (Centers for Disease Control and Prevention, CDC) ва Транспорт хавфсизлиги бошқармаси (Transportation Security Administration, TSA) Буйруғига биноан Америка Қўшма Штатларига келаётган 2 ёшдан юқори бўлган барча йўловчилар COVID-19 га қарши эмланганлиги тўғрисидаги ёки эмланишдан озод қилинганлиги ҳақидаги анкетани тўлдиришлари шарт. Иммигрантлар ва АҚШ фуқаролигига эга йўловчилар бундан мустасно.
Мазкур анкета ҳаво кемасига чиқишдан олдин авиакомпания вакилларига тақдим этилиши лозим. Анкетани тўлдирмаслик, нотўғри ва ёлғон маълумотларни келтириш рейснинг кечикишига, йўловчининг парвоздан четлаштирилишига ва келажакда АҚШга киришга рухсат берилмаслигига олиб келиши мумкин.
Шунингдек, бундай йўл тутган ҳамда анкета талабларини бажармаган ҳар бир йўловчи АҚШнинг федерал қоидаларига кўра жиноий ва қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг