Юқумли касалликлардан ўлим кўрсаткичлари камаймоқда

Фото: ССВ матбуот хизмати
Авваллари аҳоли, айниқса, болалар ўртасида турли юқумли касалликлардан ўлим кўрсаткичлари юқори бўлган. Чунки улар қатор хавфли инфекцияларга қарши эмланмаган.
Бугунги кунда эса ўғил-қизларнинг ҳаётига зомин бўлган бундай хавфли хасталикларнинг олдини олиш имкони бор.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим раҳбари Дилором Турсунова билан суҳбатимизни шу мавзуда давом эттирдик.
— 2000 йилгача ўғил-қизларимиз 6 турдаги инфекцияга қарши эмланган холос, — дейди Д. Турсунова. — 2001 йилдан ҳозирги вақтга қадар яна 7 турдаги вакцина профилактик эмлаш календарига киритилиб, улар сони 13 тага етказилди.
Ана шу вакциналарнинг аксарияти бола бир ёшга тўлгунича қўлланилади. Масалан, 2001 йилдан бери 1 суткалик чақалоқлар вирусли гепатит Вга қарши ВГВ вакцинаси билан эмланади.
2000 йилгача дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши фақат АКДС вакцинаси қўлланилган. Кейинчалик профилактик эмлаш календарига ўзгартириш киритилиб, 2, 3 ва 4 ойлик чақалоқларни Пента-1, Пента-2 ҳамда Пента-3 комбинация қилинган вакциналари билан эмлаш йўлга қўйилди.
Қолаверса, илгари 5 ёшгача бўлган болалар вирусли диарея касаллиги туфайли ҳам нобуд бўлар эди. Бу касалликни ротавирус инфекцияси келтириб чиқариши аниқлангач, унга қарши вакцина ҳам яратилиб, 2014 йилда профилактик эмлаш календарига киритилди.
Ҳозир болалар 2, 3 ва 4 ойлигида тегишли кетма-кетликда Рота-1, Рота-2, Рота-3 вакциналари билан эмланмоқда. Натижада ўғил-қизлар ўртасида вирусли диарея касаллигидан ўлим ҳолатлари кузатилгани йўқ.
2018 йилда пневмакокк касаллигига қарши бола 2, 3 ва 12 ойлик бўлганида қўлланиладиган Пневмо-1, Пневмо-2, Пневмо-3 вакциналари профилактик эмлаш календарига киритилди.
Шу йили 2, 3, 4 ва 16 ойлик болаларни полиомиелитга қарши вакцина билан эмлаш ҳам жорий қилинди.
Болалар 12 ойлик вақтида қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши КПК-1, олти ёшлигида эса КПК-2 вакциналари билан эмланади.
Миллий эмлаш календарига 2019 йилдан бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси ҳам киритилди. Ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу вакцина билан эмланмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг