Жиззахда кураш бўйича хотира турнири бўлиб ўтади
![](https://xs.uz/upload/post/pardaeva/2022/04/28/4300b834b2c3c86daf40dabec18f12cd0508.jpg)
Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги
Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори ижросини таъминлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йил 13-14 май кунлари Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги Марказий стадионда кураш ва белбоғли кураш бўйича “Полвонлари кўп юрт — қудратли бўлур” шиори остида кураш ва белбоғли кураш бўйича хотира турнири бўлиб ўтади.
Жиззах вилояти ҳокимлиги, Жиззах вилояти прокуратураси ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси. Ўзбекистон кураш федерацияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган мазкур хотира турнирида кураш бўйича эркаклар -60, -66, -73, -81, -90, +90 кг. вазн тоифаларида ўзаро куч синашишса, белбоғли кураш бўйича эркаклар -55, -60, -66, -73, -81, -90, -100, +100 кг. вазнда беллашадилар. Аёллар эса кураш бўйича -48, -52, -57 кг. вазн тоифаларида гиламга чиқишади.
Шунингдек, ҳар иккала спорт тури бўйича эркаклар мутлақ вазнда ҳам ғолиблик учун кураш тушади. Кураш ва белбоғли кураш бўйича ҳар бир вазн тоифасида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 5 миллион сўмдан, 2-ўрин соҳиблари 3 миллион сўмдан, иккита 3-ўринни қўлга киритган полвонлар 1,5 миллион сўмдан пул мукофотлари билан тақдирланади.
Мутлақ вазнда ғолиб бўлган курашчиларнинг ҳар бирига автомобил, 2-ўринни қўлга киритган полвонларга эса 30 миллион сўмдан ҳамда 3-ўринни банд этган спортчилар эса 10 миллион сўмдан пул мукофотларига эга бўлишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- Алишер Навоий ижодини ўрганиш — қалб амримиз бўлмоғи даркор
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг