Навоийда электрокар заводи қурилади

Фото: Халқ сўзи
Президентимизнинг саноатлашган ҳудудда тадбиркорлик учун шарт-шароитларни янада яхшилаш, инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида Навоий вилоятига «эркин иқтисодий зона» мақомини бериш тўғрисидаги топшириғига асосан ҳудуддаги юзга яқин корхонага 120 дан ортиқ лойиҳа бўйича эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақоми берилган эди. Мазкур лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 1 миллиард АҚШ доллари атрофида бўлиб, шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – салкам 300 миллион долларни ташкил этади. Шу кунга қадар фаолиятини тўлиқ бошлаган лойиҳалар асосида 5000 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилган.
Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилишида ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлиги билан бирга вилоят экспортчилар уюшмасининг ташаббускорлиги ҳам муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, яқинда уюшма раиси Сардор Ғаффаровнинг ташаббуси билан АҚШ ва Кореядан инвесторлар таклиф этилиб, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов томонидан қабул қилинди.
Музокаралар давомида америкалик инвестор Исаак Томас билан Навоийда электрокар заводи қурилишига келишилди. Шунингдек, кореялик инвесторлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди. Шу асосда ҳудуднинг экспорт имкониятини оширишга йўналтирилган бир қатор мега лойиҳаларга старт берилади.
Темур ЭШБОЕВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг