Ўзбекистон География жамиятига раис сайланди

10:52 16 Август 2021 Жамият
1475 0

Ўзбекистон география жамияти аъзоларининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди ва бунда жамият янги раиси тайинланди. Иқтисод фанлари фалсафа доктори (PhD) Ойбек Кабилжанович Норинбаев бир овоздан Ўзбекистон География жамияти раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон география жамияти 120 йилдан ортиқ тарихига эга бўлиб, географик тадқиқотларни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш, географларнинг илмий асарларини нашр этиш, ва географик билимларни тарғиб қилиш каби муҳим вазифаларни бажариб келмоқда, жамият томонидан олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда қатор халқаро илмий амалий конференциялар ташкил этилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон География жамияти томонидан йирик илмий-тадқиқот лойиҳалари ва оммабоп илмий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ойбек Кабилжанович Норинбаев 2018-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида меҳнат фаолиятини олиб борган, бунга қадар республикамизнинг бир қатор тижорат банкларида самарали меҳнат қилиб, Қишлоқ қурилиш банк ҳамда Асака банкда раис ўринбосари лавозимларида, шунингдек, Ўзмиллийбанкда турли раҳбар лавозимларида ишлаб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?