Кувайтнинг "JazeeraAirways" авиакомпанияси Тошкентга янги рейсни йўлга қўймоқда

18:03 28 Июнь 2021 Иқтисодиёт
836 0

Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, JazeeraAirways авиакомпанияси Кувайтдан Тошкент шаҳрига янги авиақатновни йўлга қўйди. 

Тадбирда Туризм ва спорт, транспорт вазирликлари, Jazeera Airways мутасаддилари иштирок этди.

Тошкент шаҳрига Кувайтдан ва Кувайтдан Тошкентга ҳафтасига иккита авиарейс йўлга қўйилади. Бундан ташқари, Бишкек шаҳрига ҳам ҳафтасига икки марта авиақатновлар амалга оширилади. Рейслар A320neo самолётида бажарилади. Бортда йўловчилар премиум-тоифали жойлардан бирини (1-3 қаторлар) танлашлари мумкин, олиб ўтиладиган юк нормаси 30 кг.ни ташкил қилади.

Янги мунтазам рейслар ҳақида сўз борар экан, Jazeera Airways ижрочи директори Рохит Рамачандран шундай деди:

— Jazeera Яқин Шарқ томонидан етарлича хизмат кўрсатилмаётган мамлакатлар бўйлаб кўламини кенгайтиришда давом этади ва меҳнат таътилини режалаштираётган сайёҳларнинг йирик кўламига хизмат кўрсатади. Бутун дунёда коронавирус инфекциясига қарши вакцинация давом этиб келаётгани боис бу ёзги мавсумда аэропортлар саёҳатлар учун хавфсиз дея эътироф этилаётган ажойиб масканларни таклиф қилиб, секин-аста ўз чегараларини очмоқда. Авиакомпания учувчилари ва борт кузатувчилари тўлиқ вакцинациядан ўтишган, шунинг учун мижозларимиз биз билан хавфсиз саёҳат қилаётганликларига ишонч ҳосил қилишлари мумкин.

Жой бронь қилишдан аввал йўловчилар маҳаллий вакцинация қоидалари ҳамда ПЗР тестлар легаллиги билан танишиб чиқишлари лозим, шундагина уларнинг тўғри олиб борилаётганига ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Ушбу эълонга мувофиқ бугунга қадар Кувайтга кириш фақатгина Кувайт фуқаролиги бўлган йўловчиларга ва уларнинг биринчи даражадаги қариндошларига рухсат берилади. Чет эл паспорти эгаларига 2021 йилнинг 1 августидан Кувайтга киришга рухсат этилади. Йўловчиларни барча маҳаллий қоида ва тартибга риоя қилишларини таъминлаш учун расмий ҳокимият томонидан берилаётган янгиликларни ўқиш тавсия этилади.

COVID-19 пандемияси бошланганидан бери Jazeera авиакомпанияси йўловчилар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кўплаб бошқа чораларни амалга оширмоқда. Кенгайиб бораётган AirbusA320neo авиапарки тиббий тоифали HEPA ҳаво фильтрлари билан жиҳозланган. Бугун унинг самолётларида ва Jazeeraнинг Кувайтдаги Т5 терминалида барча хавфсизлик ва эҳтиёт чоралари кўрилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер