Хоразмда икки ишчи қудуқда газдан заҳарланиб, вафот этди

«Хоразм сув таъминоти» МЧЖ Урганч туман бўлимига қарашли оқова сув ҳайдаш станциясининг икки ишчиси қудуқда газдан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда МЧЖ ахборот хизмати хабар қилди.
Воқеа 26 июнь куни тахминан соат 19:56 ларда Урганч тумани «Олтин кўл» МФЙ ҳудудида жойлашган 1-сонли оқова сув ҳайдаш станциясида (КНС) содир бўлган. 2 нафар ишчи оқова сувларни ҳайдаш станциясидаги насосни тозалаш мақсадида қудуққа тушган.
Хабарда қайд этилишича, ишчилар техник хавфсизлик ва шахсий ҳимоя қоидаларига риоя қилишмаган. Натижада, тахминан токсик газдан (сероводород) заҳарланган ва воқеа жойида вафот этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг