Тўлиқ босқичда эмланмаган инсонда коронавирус юқса ҳам енгил ўтади — мутахассис

ССВ Матбуот хизмати коронавирус ва вакцинация ҳақидаги саволларга Зангиота туманидаги 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори Анвар ҲУСАНОВ жавоб берди.
— Бугун одамлар орасида «коронавирусга қарши вакцина олса ҳам касалланиш мумкин экан», деган гап-сўзлар юрибди. Бу қанчалик тўғри?
— Шуни айтиш керак, ҳозирда олинаётан барча вакциналар коронавируснинг мавжуд штаммларидан ҳимоя қила олади. Энг асосийси, “COVID-19»га қарши эмланиш касалликнинг нохуш ва оғир асоратларидан асрайди. Тўғри, айрим ҳолларда вакцина олгандан кейин ҳам касалланиш мумкин, бироқ бу ҳолат асосан вакцинациянинг фақатгина биринчи босқичидан ўтган, яъни уни белгиланган тартибда тўлиқ олмаган инсонларда кузатилади.
Хусусан, айни пайтда шифохонамизда даволанаётган 11 нафар бемор айнан биринчи вакцинация босқичидан сўнг шифохонага мурожаат қилган бўлиб, уларнинг иммун тизимида нейтралловчи антитаначаларнинг (Nab) титри ҳали тўлиқ шаклланмаган даврда касалланиш юз берган. Бироқ шундай бўлган тақдирда ҳам бундай беморларда хасталик енгил ва симптомларсиз ўтади. Яъни, оғир асоратлар ва ўлим ҳолатига олиб келмайди.
Аслида эса коронавирусга қарши иммунитет вакцинанинг иккинчи ёки учинчи дозасидан сўнг 3 ҳафта давомида шаклланади. Шу даврда эмланган инсон ўзини шахсий муҳофаза қилиши ўта муҳимдир.
Шу маънода, коронавирус инфекцияси туфайли оғир аҳволга тушиб қолган беморларни даволаётган шифокор сифатида барча юртдошларимиздан вакцинация тадбирларига жиддий эътибор беришларини сўраган бўлардим.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг