Унумдор ер қатламига зарар етказган фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

11:20 26 Июнь 2021 Жамият
883 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «О.» фермер хўжалигига ғаллачилик-сабзавотчилик-узумчилик учун ажратилган 52,4 гектар ер майдонини хўжалик раҳбари белгиланган йўналишларда фойдаланмасдан, бино-иншоот қуришга рухсат берувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаса-да, ўзбошимчалик билан 0,20 гектар ерда қурилиш ишларини амалга оширганлиги ҳамда 0,18 гектар ернинг унумдор қатламидан тупроқ ковлаб олганлиги натижасида жами 0,38 гектар ер майдонининг қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 279,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбари У.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?