Тошкентда велосипедни маст ҳолатда бошқарганлар жаримага тортилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 23 июнь куни Сергели тумани Янги Сергели кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати ходими велосипедчи — 1983 йилда туғилган Зинат М.ни тўхтатди. Текширув давомида фуқаро маст эканлиги аниқланди.
Шу куннинг ўзида Мирзо-Улуғбек туманидаги Зиёлилар кўчасида хизмат олиб борган ЙҲХБ ЙПХ ходимлари йўл ҳаракати иштирокчиларига халақит бераётган велосипедчига эътибор қаратишди. Велосипедчи 1974 йилда туғилган Андрей К. маст эканлиги маълум бўлди. Кейинроқ Мустақиллик шох кўчасида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари 1970 йилда туғилган Анри К.ни маст ҳолатда велосипед бошқараётганини аниқлашди.
Яшнобод тумани Фарғона йўлида ЙПХ инспекторлари 1980 йилда туғилган Юрий И. маст ҳолатда велосипед бошқараётганини аниқлашди. Барча қоидабузарларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва БААнинг «Манара» маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Баҳодир Жалолов профессионал боксда илк бор тўлиқ 10 раунд жанг ўтказди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг