Абдулазиз Комилов Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби  билан учрашди

23:51 25 Июнь 2021 Сиёсат
1023 0

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) бош котиби Бағдад Амреев билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари Б.Амреевни Қўқон шаҳрида (Ўзбекистон) Туркий кенгаш туризм вазирлари йиғилишини муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Томонлар Қўқон шаҳрининг Туркий дунёнинг биринчи туризм пойтахти деб эълон қилинганлиги тўғрисидаги қарорни мамнуният билан эътироф этди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ТТДҲК ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари, Ташкилот фаолиятини янада мустаҳкамлашнинг ташкилий жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Жорий йил 31 март куни Туркистон шаҳрида (Қозоғистон) ўтказилган давлат раҳбарларининг норасмий онлайн-саммити чоғида илгари сурилган ташаббусларни амалга оширишнинг муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер